Ношукурлик қилмаганманми?

06:09 / 26.12.2020 | Muslimahon | 499

Ассалому алайкум! Мен бу йил ўқишга кира олмадим. Аллоҳ ҳамма нарсани ҳикмати билан беради. Қайси бир одамни кўриб қолсам "ўқишга кирдингми?", деб сўрайди. "Аллоҳ насиб этмабди", десам устимдан кулгандай қилиб гапиришади. Ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан, ёмон ҳаёллар келади. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ менга Қуръон илмини берган, ҳозирги кунда фиқҳ илмини ўрганаяпман. Ўқишга кирмаса илми йўқ бўлмайдику. Маслаҳат беринг,  одамлар гапирганда ношукурлик қилиб қўймайманми?


Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизда энг асосий илмлар бор экан. Бу сизнинг самооценкангизни, яъни ўзингизга бўлган ишончингизни кўтариши керак. Бировларнинг гапига эътибор қилманг. Ўқишнинг эрта кечи йўқ. Бу йил бўлмаса кейинги йил кириб кетасиз. Ҳали бутун умр олдингизда. 50 ёшида ўқишга кирганларни танийман. Елиб югуриб ўқиб юришибди. Асосийси илм ва билимларни кўпайтиришда тўхтаб қолмаслик. Одамлар учун ўқиманг. Ўзингиз учун ўқинг. Қанчалар кўп билимлик бўлсангиз, демак шунчалик кўп ўзингизга бўлган ишончингиз ошаверади. Ҳамда нейромедиаторлар, эндорфинлар, яъни бахт гармонлари кўпаяверади. Бу эса сизни ҳаётингиздан мамнунлик, шукурлик ҳолатига олиб келади. Шукур қилгувчи, ҳаётидан рози инсон эса руҳий енгилликка эришади. Ундай инсон одамларнинг гапларига парво ҳам қилмайди. Чунки у тўғри йўлда эканини жуда яхши тушунади. Валлоҳу аълам!