Ҳамкасблар

00:42 / 15.01.2021 | Ummu Abdulloh | 564
Ассалому алайкум! Аёл киши турмуш ўртоғи билан кўчага чиқса ўртача ҳолатда безанса бўладими? Агар ёлғиз чиқса бундай қилмайди. Турмуш ўртоғининг ҳамкасблари меҳмонга чақирса борса ўша даврада ўтирса бўладими? Оилали бўлса оиласи билан, унаштирилган бўлса унаштирилган қизи билан ёки оила қурмаганлари ёлғиз бўлади. Шундай ҳолатда аёл эри билан ўзига бироз оро берган ҳолатда борса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима, эри ёнида бўлса, номаҳрам эркакларга аёлнинг зийнати кўринмай қоладими? Унаштирилганлар то шаръий никоҳ бўлмагунича бир бирига номаҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!