Абадийми?

03:06 / 15.01.2021 | Bahor | 790
Ассалому алайкум! Инсон ҳаёти давомида кўплаб савоб-у, гуноҳлар эгасидир. Фарзларни тўлиқ бажаролмай ёки қаршиликлар, мажбуриятлар юзасидан бажармай дунёдан ўтганлар кўп учрайди. Бир одам қилинган гуноҳлар учун маълум вақт дўзаҳда бўлиши ҳақида айтганди. Бу саҳиҳми ёки йўқлигини сўрамоқчиман. Аввал бундай мавзуда ҳеч ўқимагандим. Инсон учун савол-жавобдан сўнг дўзаҳ ёки жаннат абадий бериладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли иймон дўзахда абадий қолмайди. Гуноҳ эгалари дўзахга тушиб бир муддат азобланиб кейин жаннатга киритилишлари ҳадисларда келган. Албатта бу Аллоҳнинг ҳукми билан бўлади. У Зот кимни истаса мағфират қилиб, кимни истаса азоблайди. Валлоҳу аълам!