Қиз болани дадаси уришиши жоизми

02:03 / 30.12.2020 | Durdona | 792

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур, 2 та қизим бор. Катта қизим 4 ёш, бироз шўхроқ. Дадаси ишдан чарчаб келганларида қилиқлари кўп ҳам ёқавермайди. Ўзи жуда ҳам яхши кўрадилар. Лекин кўпинча қилиқларига аччиқлари келиб сўкиб қўядилар. Мен ғалати бўлиб қоламан. Ота қиз болани қаттиқ уришмаслиги, ўғил болага қаттиқ туриши керак деб ўйлайман. Менинг дадам ҳеч ҳам сўкмаган, қайни отам  ҳам қизини сўкмаган экан. Ота қизини сўкиб бўлмайди дегани тўғрими? Динда ота ва қиз муносабати қандай бўлиши керак? Андижонда сўкиш дегани сўкинишмас, уришиш маъносида эканлигини айтиб ўтишни лозим топдим. 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Дадаси ишдан чарчаб келганда, албатта, сиз чиройли муомала қилиб кутиб олинг. Ювиниб енгил бўлиб олишини маслаҳат беринг. Ҳеч бўлмаса, тоғора олиб келиб турмуш ўртоғингизнинг оёқларини иссиқроқ сув билан ювиб қўйинг. Қизингизга "Дадажонимга!", деб сочиқ тутишни ўргатинг. Бироз дам олгунича қизларингизни бошқа яхши кўрган ўйини билан чалғитиб туринг. Ўзингиз ширинсўз бўлинг.   Қизларингизга кундузи дуолар, кичик сураларни ёдлатинг. Хўжайинингизга танбеҳ беришдан тийилинг. Дадаси дам олганидан сўнг қизларингиз ёдлаб беришса, анча кайфияти кўтарилади. Тинч оилавий муҳитни ўзингиз яратишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!