Маслаҳат

21:36 / 30.12.2020 | Сайёра | 804

Ассалому алайкум! Ўғлим 7 ёшда, дадасининг олдида ювош бола бўлиб қолади, дадаси кетсалар ҳамма инжиқликларини менга қилади. Менга эркаланиб қучоғимга келса, дадаси келсалар тезда ёнимдан туриб кетади. Баъзида ўйлаб қоламан, балки ҳамма болалар онаси билан шунақамикин, ёки ўғлим дадасидан қўрқармикин. Бирон нарса хоҳласа дадаси олдида кам гапиради, менга секин шивирлаб айтади. Илтимос, маслаҳат беринг. Катта бўлганда дадасидан беркитиб бирон иш қилмайдими? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Бола отани ҳурмат қилиши, бир оз ҳайиқиши жуда яхши ҳолат. Яхши гумонда бўлсангиз, инша Аллоҳ, болангиз катта муваффақиятларга эришади.  Валлоҳу аълам!