Марҳумларга савобларни бағишлаш

17:31 / 17.01.2021 | Muattaroy | 499
Ассалому алайкум! Одинахон опа, биз томонларда одатда, марҳумлар учун бир маротаба Фотиҳа сураси, уч маротаба Ихлос сураси, сўнгида "Субҳаанака роббика роббил иззати..." деб бошланувчи дуони ўқиб, кейин "фалон ўтган марҳумларга бахшида қилдик", деб дуо қилинади. Бизни ўйлантираётган нарса, мисол учун Қуръони Каримни қўлимизга олиб, ихтиёрий бир ёки бир неча сурани тиловат қилиб, оҳирида "тиловатимдан ҳосил бўлган ажру савобларни фалон марҳумларга бахшида қиламан" демоғимиз ҳам жоиз бўладими?
Жавоб учун катта раҳмат.
Аллоҳ рози бўлсин ва ҳамиша Ўз паноҳида асрасин...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!