Болалардаги гижжа

11:08 / 17.01.2021 | ..... | 729

Ассалому алайкум! Ўғлим 6 ёшда, гижжаси бор, қорни кўп оғрийди. Яқинда гепатит бўлганди, бир ойдан ошди. Гижжасига қарши нима қилсам бўлади? Маслаҳат беринг. Олдин ҳам кўп даволатганмиз, лекин вақт ўтиб яна қорни оғрийди. Гижжани бутунлай йўқ қилишнинг иложи борми? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Яқинда гепатит билан оғриган бўлса синтетик антипаразитар дорилар унга ҳали мумкин эмас. Жигар ўзини тиклагунича камида 6 ой муддат керак. Унга гепатотоксик бўлмаган табиий гиёҳлар билан муолажа қилингани маъқул. Тошкентда "Камола диагностик" деган гижжаларни йўқотишга ихтисослаштирилган клиника мавжуд, Келесга кетавериш йўналишида. Шу ерда табиий гиёҳлар билан ва физиотерапевтик муолажа, пархезни бирга қўллаш орқали яхши самарага эришилмоқда. Хоҳласангиз, рақами керак бўлса билиб бераман, уй шароитида ундай пархез ва муолажаларни бажариш мушкулроқ. Шу ерга боришингизни маслаҳат бераман. Гижжани батамом йуқотиш мумкинку-я, аммо уни қайта юқтириб олиш жуда осон, чунки оила аъзоларидан 1 тасида гижжа бўлса у барча оила аъзоларига юқади, шу сабабли  1 кишини даволатишнинг самараси паст бўлади. У тузалгач оила аъзоларининг қолганлари ҳам бирга даволанишмаган бўлсалар яна қайта реинвазия қилинади (қайта юқтириб олади). Шунингдек, шахсий  гигиена қоидаларига риоя қилинмаса ва мева-сабзавотлар юзасидаги микроскопик майда личинкалар қайноқ сувда ювиб истеъмол қилинмаса ҳам реинвазия бўлаверади. Шу сабабли шахсий гигиена ва меваларни, кўкатларни  доимо қайноқ сувда ювиб, кейин истеъмол қилиш лозим. Валлоҳу аълам!