Ассалому алайкум! Ўғил болалар билан гаплашиш ҳаром қилинган. Тeлeграмда группаларда гаплашса гуноҳ эмасми? У ерда кўпчилик бўладику?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Номаҳрам билан ёлғиз ҳолда гаплашиб бўлмайди. Аммо кўпчилик бўлганида зарурат юзасидан мулоқот қилиш мумкин. Шу ҳам турли фитналардан омон бўлган ҳолда. Мулоқот қилмай тақвони тутган афзал. Валлоҳу аълам!.