Ассалому алайкум! Одинахон опа, яқинда тўртинчи фарзандимга ҳомиладор бўлгандим. 6 ҳафталик бўлганида утт шифокор, гинеколог юрак уриши йўқ деди, яна бир ҳафта кутдик, яна текшириб шу ташхисни қўйишди, бошқа утт апаратига тушдим у ҳам тасдиқлади ва бола кичик ҳам, туширинг деди. Бошқа-бошқа 3 шифокорга кирдим яна кутайми умид борми деб, чунки фарзандимни дунёга келтирмоқчийдим. Лекин ҳамма туширинг деб туриб олишди. Ноилож кеча дори ичиб туширдим, лекин қийналяпман гуноҳкор бўлмадимми деб. Ўзим соғлиғимдаям муоммолар бўлди анчагина, яна 1-2 ой кутиб ҳомиладорликка тайёрланмоқчийдим, лекин ҳўжайиним, қайнона ойимлар спирал қўйдиринг дейишяпти. Нима қилай маслахат беринг, гуноҳкор бўлмадимми?
– Ва алайкум ассалом! Шифокорлар тасдиқлаган бўлса гуноҳ бўлмайди. Туғиш зарар бўлса, вақтинчалик сақланиб туриш жоиз. Валлоҳу аълам!