Ёшликда қилинган хато

22:37 / 18.01.2021 | Imona | 767
Ассалому алайкум! Аллоҳим дин йўлидаги хизматларингизни олий мукофотлар билан мукофотласин! Чамаси 10-12 ёшлар атрофидалигимда туманимиздаги кутубхонадан китобларни олиб, ўқиб қайтиб топширмаганман. Баъзисини беркитиб олиб чиққанман. Сабаб жуда ҳам китоб ўқишга, тарихий китобларни ўрганишга қизиқардим. Сотиб олишга имконимиз йўқ эди, яна китоб ўғирлаш гуноҳ эмас, деб тушунганман. Шунинг каффароти қандай бўлади? Олдиндан ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтариб жойига қўйиш. Валлоҳу аълам!