Ассалому алайкум! Ҳозирда христианлар кўпчиликни ташкил қилган давлатда бўлганимиз учун ҳар хил ресторанларда овқатланишга қўрқяпмиз, ҳалол сертификати бўлса ҳам. Бир араблар ресторани бор экан. Эгаси мусулмон одам экан. Ҳалол гўштдан таом тайёрлашар экан. Турмуш ўртоғим иккилангани учун гўштсиз нарса олиб ебди. Эгаси (мусулмон араб киши) билан ҳам кўришибди. Шу ерда мусулмон одам ҳалол деб турган гўштли таомларини истеъмол қилсак жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!