Қория, ҳайз

22:20 / 18.01.2021 | Гузалхон | 1184
Ассалому алайкум! Ҳайз, нифос ва шунга ўхшаган ҳолатларда Қуръони Каримни ушлаш, ўқиш, ёддан айтиш мумкун эмас, деб ўқиб қолган эди. Лекин устозам Қория бўлиш арафасидагилар 5 та пора ёдлашганларидан кейин янги ёдлаш мумкун эмас, лекин ёдлаганларини пишириш учун айтса бўлади, дедилар. Иккинчи устозам ҳеч қайси ҳолатда мумкин эмас, дедилар. Илтимос, шунга аниқлик киритиб бера оласизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи устозангизнинг айтгани тўғри эмас. Аниқликни ўзи киритсин, агар асослари бўлса. Қолган гапларни биз аниқ қилиб айтиб бўлганмиз. Валлоҳу аълам!