Ассалому алайкум! Мен фотографликга қизиқаман, суратга олганимда расмга бинолар, одамлар тушиб қолади. Ижтимоий тармоқларда иш намуналарим билан бўлишмоқчи бўлгандим ва уларни бўлишишдан олдин сўрашга қарор қилдим. Кишилар, бинолар масалан уйлар тушиб қолган суръатларни, уларни ва бинолар эгаларини рухсатисиз бўлишиш мумкинми? Кейин баъзан ижтимоий тармоқлардаги суратларни суратни жойлаганлардан сўрамай фойдаланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уйнинг ташқариси тушган бўлса сўрамаслик жоиз, шундоқ ҳам ҳамманинг кўзида, аммо ичини сўраш шарт. Шунингдек инсонлларни суратга олишни ҳам сўралади. Ижтимоий тармоқлардагида муаллифлик ҳуқуқи айтилмаган бўлса, фойдаланса жоиз. Валлоҳу аълам!