Ассалому алайкум! Устозам , саломатмисиз? Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Пайғамбаримиз бу менинг умматим, умматимнинг қизи деб фахр этсинлар илоҳим. Устоз мен сатри авратдаман, унаштирилгач ўзим саййида Оналаримиз йўли деб кирдим, бундан жудаям мамнунман, шодман алҳамдулиллаҳ, менга ҳам насиб этди. Устоз мен ҳижобга киришим билан уйланмоқчи бўлган инсоним айниди, ёки ҳижоб ёки турмуш деди. Табиийки мен Аллоҳнинг изнига кириб фикримдан қайтмаслигимни айтдим. Оилавий бунга қарши эканликларини айтишди. Мен эса Аллоҳ ташлаб қўймайди, демак бу хайрсиз экан, деб ҳаммаси бекор бўлишига кўндим. Менга ҳижобни ечишга даъват этишди. Ўқиётган ўқишим ҳам бефойда эканини, ҳеч қаерда ишлай олмаслигимни, ҳар қандай иш, кареранинг эшиги менинг юзимга ёпилишини бот-бот такрорлади. Бу иш бемаслаҳат бўлмайди,мен билан маслаҳатлашишингиз керак эди, деб мени ҳоли жонимга қўймади. Ахир мен нотўғри иш қилдиммики мени рад этишса? Мен ҳали келажагимни қуришим керак , бу қилиғингиз оёғимизга болта уради, мен божхонага ишга киришим керак, яхши пул топишим керак дейди. Аллоҳ шуни хоҳлабди дедим, қўйдим. Мен сиздан илтимос қилардимки шу мавзу, сатри аврат сабаб келинлар айниқса вилоят туманларда рад этилаётганини ёритиб шу ҳақида суҳбатингизни берсангиз илтимос устоз. Мен дуоларимда тақводор қайнота қайнона умр йўлдош сўрашим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни сиқлабди. Албатта сўрашингиз жоиз, балки матлубдир. Валлоҳу аълам!