Номаҳрамлик

21:30 / 02.01.2021 | Nodirxon | 180

Ассалому алайкум. Мен хозир карантин туфайли ҳар куни уйдаман (талабаман). Уйда кўпинча келинойим ва иккита жияним билан қолишимга тўгри келади. Жиянларим ҳали кичкина каттаси 2 ёш. Саволим шуки: 1. Мен дарс қилиб ўтирган хонада келинойим ва 3-киши ўрнида жияним бўлса, номаҳрамларнинг йўлғиз қолиши ҳолати хисобланмайдими тўғрими? 2. Биз ҳозир мазрузаларни зоом дастури ўрқали эшитамиз, унда ҳамма бир бирини кўриб туради шу вақтда ҳам келинойим ёнимда бўлса юқоридаги холатга тўғри келадими? 3. Келинойим ёнимда шарий кийимда юрмаганлиги учун буни талаб қилсам бўладими. Акам бунга эътибор ҳам бермайдилар. Уриш жан-жал чиқмасин деб индамайман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! 1. Ҳолатингиз номаҳрамлар ёлғиз қолишига киради. Валлоҳу аълам!