Жамоат намози

02:54 / 19.01.2021 | Ibrohim | 780
Ассалому алайкум! Биз Мисрга илм йўлида келдик. Масжид биз турган жойдан узоқ эмас, 200м.ча. Бу ерда намоз узоқ ўқилар экан, сажда, рукуъ ва баъзида қиём ҳам. 5 маҳал чиқсак кўп вақт кетиб қоляпти. Шунга ўзимиз уйда жамоат қилсак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

 

عَنْأَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَمَنْ تَطَهَّرَ فِي بَيْتِهِ ثُمَّ مَشَى إِلَى بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِ اللهِ لِيَقْضِيَ فَرِيضَةً مِنْ فَرَائِضِ اللهِ كَانَتْ خَطْوَتَاهُ إِحْدَاهُمَا تَحُطُّ خَطِيئَةً وَالْأُخْرَى تَرْفَعُ دَرَجَةًرَوَاهُ مُسْلِمٌوَالنَّسَائِيُّوَالتِّرْمِذِيُّ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади», дедилар».

Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».

Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Валлоҳу аълам!