Укамнинг иймони

22:43 / 07.01.2021 | Avazxon Zakirov | 548

Ассалому алайкум! Укам 3 ёшлигидан динга қизиқиши уйғонди, катта ва кичик сураларни ёдлай бошлади, қориларга тақлид қилиб микрафонларда имом бўлиб намозлар ўқир эди. Ўша пайтларда опам тасвирга олиб ҳар хил дўстларига, қариндош-уруғларга кўрсатдилар. Кўз тейган бўлиши ҳам мумкинми? Ҳозирда 8 га тўлади. 2-3 йил олдин қизиқиши секин сўна бошлади. Сурадан, нашидаларга, нашидалардан мультфильмларга, сўнгра ҳар хил видео ўйинларга ўтди. Ҳатто, намоз учун таҳорат олишга ҳам эринади, ҳар хил гапириб кўрдим. Охири "кел, шундай ўқийвер", дедим. Укамга таҳоратсиз намоз ўқиш мумкинми? Динга қизиқишини қандай қилиб қайтарса бўлади? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Укангиз ҳали кичик бола. У билан кўпроқ ўйин ўйнаш керак. Боланинг кичиклигидан ҳар бир ёшида қилинадиган амаллари бўлади. Ўйин ўйнайдиган вақти, дарс қиладиган вақти, ухлайдиган вақти, тоза ҳавода сайр қиладиган вақти бўлиши керак. Агар уч ёшлигида эътибори фақат ибодатларга қаратилган бўлса, эҳтимол ўша ёшида қилиши керак бўлган амалларини, яъни ўйинларини ўйнаётган бўлиши ҳам мумкин. Укангизнинг куни режаланган бўлиши керак. Дарс қилиши учун ярим соат вақт етади. Бола дарсларга қизиқтирилиши керак. Қизиққан ишини бола жон деб бажаради. Агар қизиқтирилмаса, ундан ҳам ёмонроғи қимирламай дарс қилиш талаб этилаверса албатта у ибодатдан, илм олишдан совиб кетади. Кўпроқ ривоятларни эртак айтгандек айтиб, насиҳатлар қилиб туриш керак. Валлоҳу аълам!