Қазо намози

21:34 / 21.04.2017 | Савол | 2039
Ассалому алайкум! Мeн бомдод намозининг қазосини тартибини билмайман. Илтимос ўргатинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бамдод намозини қазо қилинган куннинг ўзида ўқиладиган бўлса, то заволгача аввал суннатини, сўнгра фарзини қазо қилиб ўқилади.
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиққан эдилар. Бас, Бомдод намозидан ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. Ул зот алайҳиссолату вассалом:
«Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», – дедилар.
Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра тоҳарат қилиб, икки ракъат фажр (Бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга Бомдод намозини ўқиб бердилар».
Абу Довуд ва Икки Шайх ривоят қилишган.
Заволдан кейин суннати ўқилмайди. Фақат фарзи қазо қилинади. шунингдек бошқа кун қазо қилинган бомдоднинг ҳам суннати ўқилмай, ёлғиз фарзи ўқилади. Валлоҳу аълам!.