Ажралма

09:28 / 08.01.2021 | ~•~•~•~ | 1414

Ассалому алайкум! "Выделение" яъни ажралма келса таҳорат бузиладими? Мен намоз ўқишни бошлагандим, лекин уч кун ўтиб белим оғриб, ажралма келяпти. Ичимда ҳам оғриқ бўляпти. Шу каби ҳолатда мен кунига бир маҳал таҳорат олиб намоз ўқисам бўладими? Ажралма келганда қандай йўл тутишим керак?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ажралма келса таҳорат бузилади. Кунига 1 маҳал таҳорат олиб ўқий олмайсиз, ҳар намоз вақти кириши билан алоҳида таҳорат олиб, шу таҳорат билан намозингизни ўқийсиз. Узр соҳиби бўлиш учун 1 та намоз вақти ичидаги муддатда узр ҳолати содир бўлиши керак. Инша Аллоҳ, гинекологга кўриниб даволансангиз, бу ўтиб кетадиган ҳолат. Тос аъзоларини УТТ қилдиринг, бак. посев топширинг ва чиққан таҳлил натижаси бўйича даволанинг. Валлоҳу аълам!