Ассалому алайкум! Мен боламга болаликдан ногиронлик нафақаси оламан. У пулдан ўзим учун бирон нима олишим мумкинми? Ҳомиладорман, дори-дармонларимни баъзида боламнинг пулидан оламан. Албатта ундан ортсагина, шунга рухсат борми ёки бу ўғрилик бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Боланинг ўзига сарфлаш керак. Чунки бу уники. Валлоҳу аълам!