Ассалому алайкум! 20 ёшман. Менда бу ҳолат ҳар куни содир бўлади. Яъни ҳар уйқудан уйғонганимда қалбим жудаям сиқилиб, юрагим дукиллаб ураётган бўлади. Худди жуда ҳам катта гуноҳ иш содир қилиб қўйганга ўхшаб кун бўйи ғашлик кетмайди. Ўзимни бу ҳолатдан чиқаришга уринаман, ҳар хил китоблар, далда берувчи иқтибослар ва зикрларни ўқиб, айтиб юраман. Кечга бориб сал тарқайди ва кайфиятим яхшиланади. Аммо яна уйқуга ётсам шу аҳвол, ҳатто кечаси бирдан уйғониб кетсам ҳам юрагим жуда ҳам сиқилаётган бўлади. Бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Сиз психотерапевт консультациясига бориб келинг. Бу ҳолатингизда психотерапевт шифокори баъзи бир дориларни тавсия этади. Ана шуларни ичиб, сўнг консультацияларда психологик терапия қўлланилса бу ҳолатингиз йўқ бўлиб кетади ва инша Аллоҳ бу ёпишқоқ ҳаёллардан қутулиб оласиз. Валлоҳу аълам!