Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Анчадан буён мени бир савол қийнаб келади. Икки тоғам ёшликларидан бери кўп касал бўлган. Шифокорлар касаллик сабабини топа олмагач, бувим уларни ўқитгани домлага олиб борганлар. Шунда домла уларни ўз тушунчасида "бўйнига олиши" керак деб маслаҳат берган экан. Шундан кейин улар ўз касбини ташлаб одам ўқишни бошлаган. Ҳозирда жуда кўп беморлар келади. Улар одам ўқиб, даволайди. Гоҳида уй тозалаб, қора товуққа ўтказишади. Одамлари билан тинимсиз гаплашади. Уларнинг ёнида бирор иш нотўғри бажарилса, дарров одамлари уларга маълум қиларкан. Турмушга чиққанимдан кейин билдимки, қайнотам ҳам кўп касал бўлганидан шу ишни қиларканлар. Намоз ўқимайдилар, лекин келган касалларини даволайдилар. Улар бемор нега бундай бўлгани, кимдир унга зарар қилгани ҳақида ҳам айтиб берадилар. Агар одам ўқимай қўйса, яна касал бўлиши мумкин экан. Бунинг шариатда хукми қандай? Агар нотўғри қилаётган бўлсалар, қайси манба орқали уларга ҳужжат келтириш мумкин?