Муддатни вада қилиш

17:39 / 26.01.2021 | Gulzoda | 406
Ассалому алайкум! Агар бир киши бир ишни қилишни “иншааллоҳ бир ҳафта ичида ҳал қиламиз”, деб (ўзи бу муддат ичида қила олмаслигига кўзи етиб турган ҳолда) вада бериб, бир ой ёки ундан ортиқ муддатда кўриб чиқса уларга гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иншааллоҳ деганда истисно қилган бўлади. Қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди, чунки Аллоҳнинг машиатига боғлаган бўлади. Валлоҳу аълам!