Ширк

17:23 / 26.01.2021 | ****** | 476
Ассалому алайкум! Бир дугонам маъруза эшитиб қолган экан, қайси имомнинг маърузаси экалиги аниқ эмас. Лекин унинг айтишича, агар биз бирор нарса истеъмол қилиб ўша сабабли бирор тана аъзойимиз оғриб қолса ва биз шу оғриққа мана шу истеъмол қилган нарсамиз сабаб бўлди, десак ҳам ширк экан. Фақатгина Аллоҳ сабабчи бўлди, дейиш керак деган, бизни қўрқитаётган нарса шуки бундай гапларни деярли ҳар куни ишлатамиз, мисол совуқ сув ичиб томоғимиз оғриса, шу совуқ сув сабабли оғриди деймиз. Биз бу билан Аллоҳга ширк келтириб қўйган бўламизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабаб маъносида айтилса, ширк бўлмайди, яъни Аллоҳ шуни сабаб қилди, деган ва бу урфга кириб қолган. Аммо айнан шу нарса қилди, деб эътиқод қилса ширк бўлади. Аллоҳ ҳар ишни қилувчи эканига эътиқод қилган ҳолда, сабаб маъносида айтиш жоиз. Валлоҳу аълам!