Ассалому алайкум! Биринчи саволим мен Қуръондаги сураларни дафтарга кўп-кўп ёзиб ёдлайман. Ҳайз кўрган вақтимда ҳам ёзишим жоизми? Иккинчи саволим, Қуръон китоб очиқ ҳолатида тегинмасдан овоз чиқармасдан ичимда ўқишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Сиз айтган ҳолатда оятларга қўл тегиб қолиш эҳтимоли бор. Шу сабабдан ёзиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!