Ассалому алайкум! Аёл кишининг жазмани бўлса, бу аудио ёзув билан исботланган бўлса, болалар кимда қолади? Болалар 5-6-синф. Уйга давогарлик қила оладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 68-моддасида, боланинг ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган.
Яна шу кодекснинг 75-моддасида назарда тутилганки, ота-она алоҳида яшаганда, болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болаларнинг манфаатиларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади. Бунда суд, болаларнинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларнинг қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онанинг аҳолоқини ва бошка шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади. Валлоҳу аълам!