Ҳамкасблар билан бир столда овқатланиш

02:47 / 27.01.2021 | Durdona | 727
Ассалому алайкум! Мен ҳали ҳижобга кирмадим, энди кириш арафасидаман. Ишхонада ҳижобли қизлар бор, улар эркак кишилар билан бир столда овқатланишмайди, ҳайрон бўламан, бирга ишласак, нега унақа қочиб юришади деб. Ишхонада одам кўп бўлгани сабабли ошхона кўпинча талаш бўлади. Менга ҳозир фарқи йўқ, агар бўш жой бўлса ҳамкасблар билан овқатланавераман. Аллоҳ насиб қилса, ҳижобга кирсам 1 столда овқатланмаслигим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркаклардан аёл киши ўзини тортиб туриши керак. Валлоҳу аълам!