Ҳомиладан бесабаб сақланиш

03:33 / 27.01.2021 | Robiya | 923
Ассалому алайкум! Ёшим 28да. Уч нафар фарзандим бор алҳамдулиллаҳ. 10,6,4 ёшдалар. Икки ўғил ва бир қиз. Мен яна фарзандлик бўлишни истайман, Муҳаммад ёки Робия деб исм қўйишни нийят қилган эдим. Лекин ҳўжайним болалар озроқ катта бўлсин, 3,4 йил ўтсин, памперс, овқат ташишдан сал дам олай, дейдилар. Спиралда кўп қон кетгани сабабли дори (гармон) билан сақланаман. Қайнонам эса қаттиқ қаршилик қиладилар, шу 3 та фарзанд етади, деб ҳукм чиқаришади. Мен эса чидаб туролмай Ҳудойим нечта фарзанд насиб қилган бўлса шунча бўлади, бандасини гапиргани бефойда деб айтдим. Мен ишламаганлигим сабабли кўп бола билан ўғилларини қийналиб қолади, дейишади. Ҳам боғчада тарбиячи бўлиб ишлаганлари учун (нафақадалар) болаларнинг ғалвасини, кўп болани хоҳламайдилар. Иккинчи ўғлимга боши қаронғу бўлиб айтганимдаям мени уятсизга чиқарганлар. Яна ҳомиладор бўлсам уларни гап сўзидан безиллаяпман. Қандай йўл тутай, нима қилай маслаҳат беринг. Раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни эри хотин ўзинглар маслаҳатлашиб олинглар. Асосий боқувчилар сиз бўлганингиздан кейин, икки томон келишиб, розичилик билан иш кўриш керак. Валлоҳу аълам!