Пардоз буюмлари

05:58 / 28.01.2021 | ..... | 991
Ассалому алайкум! Анчадан бери пардоз қилмай қўйганман, пардоз буюмларини ишлатмоқчи бўлсам дарров шубҳа келади, ҳалолмикин деб ўйлайман. Баъзиларига ҳаром нарсалар қўшилади, деб эшитганман. Пардоз қиладиган буюмларни,совун, шампунларни қайсиларини ишлатиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини ишлатиш жоиз, чунки булар ташқи ишлатиш учун, буларни ейилмайди. Қолаверса, махсус қайта ишлашлар натижасида нажаслиги қолмайди. Валлоҳу аълам!