Ассалому алайкум! мен You Tubeдан шайх Алижон қорининг махраж дарслари, Жаҳонгир қори Неъматовнинг тажвид дарсларини кўриб билимимни яна хам мустаҳкамламоқдаман. Саволим шуки, улардан фойдалансам мумкинми, бу устозлардан рухсат олишим шарт эмасми? Бу ўғринча фойдаланишга кирмайдими? Уларнинг маҳсулотларидан сўраб фойдаланишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Улар видеоларини оммага тақдим қилишларидан мақсадлари шу, ҳамма ўрганиши учун. Валлоҳу аълам!