Дуо

17:58 / 28.01.2021 | Guli | 568
Ассалому алайкум! Намоздан кейин биронта сура ўқисам ёки бошқа пайт, масалан жума куни Каҳф сурасини ўқигандан кейин қандай дуо қилиш керак? Ясин, Воқеа, Мулк сураларидан кейин ҳам ўқиладиган дуолари борми? Ёки шунчаки дуо қилмасдан туриб кетса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуо қилиш ихтиёрий. Дуонинг махсус бўлиши эмас, дилдин чиқиши эътиборли. Валлоҳу аълам!