Нафл ёки қазо

17:51 / 28.01.2021 | Nargiza Sharipova | 492
Ассалому алайкум! Мен ўқиган ҳадисларда банда қиёмат кунида ҳисоб китоб қилинаётганида намозлари сони етмай қолса, Аллоҳ фаришталарга нафл ибодатига қарашни буюради. Нафл ўқилган намозлари ўқилмай қолган фарзларни тўлдиради. Мени анча йиллик қазо намозларим бор, мен шу намозларни тўлдириш учун қазо деб ният қилиб ўқишим керакми ёки нафл ўқиб юрсам бўладими? Агар қазо деб ният қилиб ўқисам Қиёмат кунида ўша ўқилмай қолган намозларни ўрнини тўлдирадими? Жавоб учун катта раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазоларингизни аниқ бўлса, қазо ўқийсиз. Била олмай қолганингизда нафл билан тўлдиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!