Ассалому алайкум! Муаллим медияда, ижтимоий тармоқлардаги каналларда раҳбарлигингиз остидаги турли хил кӯрсатувларни кузатиб борамиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, жуда манфаатланамиз. Бизни ӯйлантираётган савол шуки, бошловчи аёллар, суҳбатга чақирилган сатри аврат қилган меҳмонларнинг ҳам даҳанлари ёпилмаган, муслима опа-сингилларимиз шу аёлларга қараб ибрат олишади. Ёки биз шу даҳан сӯзини умуман нотӯғри тушуниб олганмиз. Жуда кӯп манбаларни кӯриб чиқдик, аммо анча вақтдан буён жавоб топа олмадик. Баъзилар рўмолни лаблари остигача, яъни лабидан икки бармоқ пастни (иякни) ҳам ёпишади. Бошқалар эса фақатгина қулоқдан бироз олдиндаги жағ тишларининг остини ёпиб ӯрашади, олд тишларининг ости эса очиқ туради. Қандай ӯрашимиз керак?