Маслаҳат беринг, илтимос!

22:15 / 21.04.2017 | Савол | 1162
Ассалому алайкум! Оила харажатлари ва уй ижараси учун етарли маблағ бўлмай, давлат банкидан фоизга олинган пул (яқинларидан қарзга пул олиш имкони бўлмаган пайт) бу оила ва фарзандига ҳалолми ёки ҳаромми? Қуръонда рибо қайтариқларини ўқиганман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа тирикчилик манбаси бўлмаса, зарурат даражасида ишлатишда оилага гуноҳ бўлмайди. Иложи бўлса, ҳалол тарафидан, масалан, ойлигидан таъминлашини талаб қилиш керак. Валлоҳу аълам