Ҳаммом ҳаром ҳисобланадими?

17:23 / 28.01.2021 | Muslima | 764

Ассаламу алайкум устоз! Фиқҳ масаласида саволим бор эди... Дугонам келин бўлиб тушган ҳовлисидаги инсонлар, ванна яъни ҳаммомни харом деб билишар экан. Мен ва дугонам бундайлиги ҳақида аввал билмас эдик. Келинлик уйидагилар дугонамга ҳаммомнинг ҳаромлигини айтиб у ерга мутлақ кийимсиз кириш кераклигини, агар кийим билан кирса, кўйлак намозга ярамаслигини айтиб, ўргатишибди. Дугонамнинг келинлик уйида ванна ва ҳожатхона бир жойда, яъни бир хонада жойлашган. Бизнинг уйимизда эса иккиси алоҳида жойлашган. Балки дугонамникида хаммом ва хожатхона бир жойда бўлгани учун харомдир, деб ўйлаб қолдим... 1) Шунинг учун яъни иккиси бир ерда бўлгани учун у ер харом ҳисобланадими ёки ундай эмасми? 2) Агар ванна алоҳида ва унитаз алоҳида жойлашган бўлса уларнинг ҳукми қандай бўлади ? 3) Агар иккиси алоҳида жойлашган бўлса ва харом ҳисобланса, иккиси учун тозаловчи буюмларни (чанг ва пол артадиган матоларни) уйнинг бошқа қисмларига ишлатиш мумкин эмасми? 4) Товуқ тухумининг устида кир жойлар мавжуд бўлади. Шунинг учун у ҳам харом хисобланадими. Истеъмолдан олдин яхшилаб поклаб яъни 3 ёки 7 марта ювиб ишлатиш керакми? Шу саволларни жавобини билишга қийналаётган эдим устоз.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ҳаром эмас. Модом бадани ва либосига нажас тегмаса, у ерга кирганидан кейин иккисини поклаш шарт бўлмайди. Динда машаққат йўқ. Бундай қилиб чуқур кетмаслик керак. Валлоҳу аълам!