3 талоқ

21:29 / 28.01.2021 | Halima | 788
Ассалому алайкум! 3 талоқдан кейинги турмуш ҳақида тушунтириб берсангиз. Аввалги эрига ҳалол бўлиши учун қандай қанча вақт яшашлиги тўғри бўлади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).

عَنِابْنِ عَبَّاسٍ t قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ r: الْمُحَلِّلَوَالْمُحَلَّلَلَهُ. رَوَاهُ ابْنُمَاجَهْ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалолловчи ва ҳалоллатувчини лаънатладилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари ҳаром нарса учун бўлади. Шунга биноан, ҳалола никоҳи ҳам ҳаром бўлади», дейдилар уламолар жумҳури.

Валлоҳу аълам!