Ёлғон ҳақида

10:00 / 06.03.2017 | Савол | 2350
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Қуйидаги саволни кўнглимни нотинч қилгани учун бераяпман. Ёлғонни жуда ёмон кўраман. Тахминан келин бўлиб тушганимдан бери бунга кўп гувоҳ бўламан. Қайнона ва қайнотам охирги вақтларда ўзларини жуда кўп «КАСАЛМАН» дейдиган бўлиб қолишди. Шундай бўлса ҳам эътиборга олмай, улар учун керакли ёрдам кўрсатиб, кўнгилларини олишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин қайнонам «КАСАЛМАН» деб туриб, меҳмонга кетиб қолаверадилар. Уларга ҳақиқатни айтсам “ҳафа бўлиб қолишади” деб айтмайман. Аллоҳ йўл кўрсатар дейман. Нима қилсам тўғри бўлади?! Чунки ҳаста эмасликлари билиниб туради. Жавобингиз учун раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аввало яхши гумонда бўлайлик. Инсон улуғ ёшда ўзини кексалик туфайли яхши ҳис қилмайди, ўзини ҳаста деб ўйлайди. Кўпчилик ёши улуғларга шунақа касалман дейиш одат бўлиб қолади. Аллоҳ таолодан дуо қилганларингизда инсоф сўранг. Валлоҳу аълам