Илтимос, маслаҳат беринг нима қилай?

21:03 / 06.03.2017 | Савол | 2804
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Аввало, бир хил мавзуда савол бераётганим учун узр сўрайман. Менинг турмуш ўртоғим қабр тошига расм чизадилар ва шу йўл билан пул топиб, оиламизни боқадилар. Бундай расмларни чизиш орқали топилган пул ҳаром эканини сизнинг шу мавзудаги саволимга жавоб берганингиздан сўнг билдим. Энди нима қилишни билмаяпман, ҳаром луқма ейишни ва боламга ҳам ҳаром луқма беришни хоҳламайман! Айни пайтда биз мусофир юртдамиз. Мен ишламайман, чунки эмизикли болам бор. Аллоҳдан дуо қилиб сўраяпман, лекин ҳаром луқма еяётганим сабабли дуоларим ҳам Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлмайдими, деб ўйлаяпман. Энди мен нима қилай, маслаҳат беринг, илтимос!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда аввало масъулият эрнинг зиммасига тушади. Сиз ўз ҳожатингизга унинг пулидан ишлатишингизда сизга гуноҳ бўлмайди, аммо эрингизга гуноҳ бўлади. У кишидан бирданига ишни ташлаш имкони бўлмаса, бошқа ҳалол ишни топгунча ўз ишини тирикчилик ўтадиган даражада қилиб туриши мумкин, аммо ундан қутулишга бор имкониятни ишга солиш фарздир. Валлоҳу аълам