Келинлик хизмати

00:53 / 29.01.2021 | Binru Maruf | 956
Ассалому алайкум! Келин қилган хизматлари учун савоб олишини эшитганман. Мен келинман, оиламиз катта: қайнотам, қайнонам, қайна акам-укам-опамлар бор. Мен ҳар доим ҳам келинлик хизматларимни Аллоҳ розилиги учун, ўзим хоҳлаб қилмайман. Мажбурликдан, оиламни тинчлиги бузилмаслиги учун, уларни кўнггилларидан қолмаслик учун ва яна шунга ўхшаш сабаблар юзасидан қиламан. Устоз айтингчи, менга ушбу сабаблар орқали қилган хизматларим учун ҳам савоб ёзиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Аммо ёлғиз Аллоҳ розилигини истаб қилганчалик эмас. Валлоҳу аълам!