Ассалому алайкум устоз! Мен Хитой давлатида ўқийман. Кўпчилик Хитой деса илон, итнинг гўштларидан еб юрибсанми? Бозорларда яққол сўйилган гўштни сотишар эканми? - деб жуда нотўғри гапларни гапиришади. Ҳозирги кунда ривожланган инстаграм ижтимоий тармоғида кўпчилик "история" қўйиб боради. Ҳозир мен тўсатдан бир қизни эшитиб қолдим. У: "мана мен денгиз маҳсулотларини ейишда давом этаябман " — деб криветкани кўрсатаяпти. Бу ҳақида билганим учун мен унга жавобан: "Билишимча бизда денгиз ҳайвонларидан фақат балиқ жоиз", - дедим. Осонликча ошқозоним нимани егиси келса шуни ейман деб жавоб қайтарибди. Жуда кўнглим ўксиди. Четда юрганларни, айниқса Хитойни жуда кўп гапиришади, лекин ўзимиздагиларни бундай қилиғлари тўғриси куракда турмайди. Унинг шахсий саҳифасига кирсам 41 мингдан зиёд аъзолари бор экан. Уни кўрган криветкани билмаган инсонлар эса синаб еб кўргиси келиши табиий ҳолат деб ўйлайман. Шунча кишидан лоқал 1-10та инсон бўлса ҳам еб кўради. Кейин мени осонликча ҳудди у учун мен негатив инсон бўлиб туюлиб, блоклаб қўйибди. Шундай нарсалар ҳақида маъруза қилиб чиқарсангиз, илтимос. Яна қош териш масаласи. Буларни аёл-қизларимиз кўпроқ ўрганишса зеро улар аҳли оилаларига ҳам ўргатишади ИншаАллоҳ. Кўп қизлар тўйи бўлишидан аввал қошини тердиришади. Уларни миясига эрга тегсанг қош теришинг мумкин, қошни эрга теккан қизлар теришади деб сингдирилган. Мени ўзим ҳудди шундай гапларни дугоналаримнинг онаси дугонамга гапирганини эшитганман. Бизни уйда эса бу нарса олдиндан ҳукми ҳақида ўргатиб келинган. Ўз туғилган ватанини ёмон дейиш ярамайди лекин ҳақиқатни қандай беркитишимиз мумкин? Карантинда уйда юриб жуда кўп жамиятимизда бўлаётган нарсаларни кўряпман. Билган нарсасини хато қилаётган инсонга айтиш керак. Лекин барча айтганларим ҳавога учаяпди халос. Наҳотки юртимиздаги қизларнинг айримлари шу даражада? Чет элда юрганлар ҳақида жуда нотўғри фикрларни айтишади. Лекин уларни аксарини мен шу ерда ичимизда кўраяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатлар бор, балки бунданда кўпроқ ачинарли ҳолатлар бор. Ҳидоят Аллоҳдан. Биз насиб қилганича гапирамиз, иншааллоҳ