Ассалому алайкум! Қилаётган саъй- ҳаракатларингиздан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўлсин. Ажр- мукофотларини кўпайтириб берсин. Умрингиз барокатли бўлсин. Ўз раҳмати, карами, нури билан ўраб олсин. Сизнинг каналларингизни ва ислом уз портали таркибидаги бошқа каналларни кузатиб бораман. Баъзи бир материалларингизнинг линкини ва муаллифини сақлаб қолган ҳолда ҳар хил гуруҳларга юбораман. Кўпчилик жуда яхши қабул қилади. Лекин бугун бир гуруҳдаги танишим бу гуруҳга бунақа нарсалар юборманг, савоб бўлса ҳам деди. Тушунарли деб қўйдим. Шундай ҳолларда нима десам чиройли жавоб бераман. Фақат яхшиликни кўзлаб юборгандим.
– Ва алайкум ассалом! “Ўзим учун ва сиз учун Аллоҳга истиғфор айтаман”. Валлоҳу аълам!