Дастурчилик

23:53 / 28.01.2021 | Nozima ibragimova | 558
Ассалому алайкум! Ман 20 йил олдин "Дастурчи" соҳасида ўқиганман. Кейин бу сохада ишлаш қийинлиги туфайли ишлолмадим ва бошқа сохада яъни "оператор", "лаборант" лавозимида ишладим. Кейин турмуш қуриб, оилали бўлиб ишламадим. Ҳозирда ҳўжайиним ишлари юришмай қолган. Ишга киришга ёшлари хам тўғри келмайди. Ман 3-4 йилдан бери диний илмларни ўрганиб келмоқдаман ва оиламга ҳам суннатга амал қилиш, ўқиган билганларимни гапириб тураман. Уйимга доим яхши китоблар ҳадя қилиб туришади. Ҳозирда "дастурчилик" соҳасининг ривожланаётганини интернетда кўриб, қизиқиб бу соҳага киришиб кетдим. Хатто ўқув курсига ўқишга ҳам қарор қилдим. Лекин моддий томондан қийнаб турса ҳам, қизиқишларим ҳаракатларим жуда яхши кетаяпти. Ўқиш бошланишига озгина қолганди. Ҳозир бошқа жойда ишлайман фақат фаррош бўлиб. Бу менга ёқмаяпти. Дастурчи бўлишни хоҳлайман. Саволим шуки, Дастурчилик кейинчалик мани ибодатларимга ҳалақит қилмасмикан. Чунки бу соҳа қийинроқ. Бошловчилар учун. Унга киришгандан кейин кунини кўп қисмини шу соҳага қаратиши керак бўлади. Бўлмаса бу сохани қўлга киритиш мушкул иш. Айрим инсонлар бу соҳани тезда ўзлаштириб олади. Менда эса кундалик вирдлари бор. Яъни ишдан кеч келишим билан таҳажжудни ўқийман, Қуръон ўқийман, кейин тасбеҳ зикрларни қилиб бўлиб озгина бўлса ҳам шу соҳа устида ишлаб, кейин ётаман. Маслаҳат беринг, нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асосий ишларингиздан тўсиб қўймайдиган даражада қилиб йўлга қўйиш керак. Ҳозирда даромад топаётган ишингиздан бу афзал. Валлоҳу аълам!