Иккинчи хотинга уйланиш ёки бева аёлга ёрдам килиш

01:36 / 29.01.2021 | АБДУЛАТИФ | 2080
Ассалому алайкум! Одина опа, Сизни аёлим билан мунтазам кузатиб борамиз, жуда керакли маълумотлар оламиз, Аллох рози бўлсин.
Мен оилалиман, 2та фарзандим бор, бир аёлни биламан 2 та фарзанди бор, ажрашган, иродаси сустми, ёки диндан хабари йўқми кийинчиликлар туфайли гуноҳ ишлар қилиб қўйган. Шу аёлни тўғри йўлга солиш, бу йўлдан қайтариш учун никоҳимга олмоқчиман. Энди аёлим синглисининг 3 ой олдин эри вафот этди, (Аллоҳ раҳматига олсин), уни ҳам 2 фарзанди бор.
Аёлим сиздан сўрашимни ва сизнинг жавобингизга қараб фикри ўзгаришини айтмоқда, саволим шундан иборат:
юқоридаги айтганимдек 2-хотинликга, ажрашган ва ёмон йўлга кириб кетиш хавфи бор аёлга уйланганнинг савоби кўпроқми? Ёки аёлимнинг сингилисига эҳсон қилиб юрганимнинг савоби кўпроқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало истихора қилиб кўринг. У аёлга уйланмасангизда, насиҳат қилиб тўғри йўлга солишга ҳаракат қилса бўлади. Аёлингизнинг синглисига эҳсон қилсангиз, яқин киши бўлгани сабаб ажри кўпаяди, ҳам етимларнинг бошини силаган бўласиз. Валлоҳу аълам!