Ўғилсиз она

01:27 / 29.01.2021 | Nasiba | 888
Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сабр билан бизларни тинглаб ҳақ йўлни кўрсатаётганларингиз учун Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи сизларни ажру мукофот билан сийласин. Саволим шуки, биз оилада 2 қизмиз, отам биз 8 ва 6 ёшлигимизда Россияда бошқа хотинга уйланиб кетганлар. Ойимга ўша пайтларда жуда қийин бўлган, биз учун мажбурликдан ўзларини қўлга олиб Россияга ишлагани кетганлар, ҳали ҳам бегона юртларда.
Алҳамдулиллаҳ, иккимиз ҳам олий маълумотли ўқитувчимиз, кеч бўлса ҳам 5 вақт намозни ҳам бошладик. 3-курслигимда турмушга чиқдим, ҳозир фарзандим 2.5 ёшда, ишга чиққаним йўқ. Ҳўжайиним рухсат бергилари йўқ, Аллоҳимга шукроналар бўлсинки, оиламда иқтисодий тарафдан камчилигим йўқ. Аммо оиламда қайнанам "текин еб ўтирибсан, ишласанг, қадрлайсан" деб кўнглимни ранжитганларидан сўнг, мен ишласам ҳам ойим учун ишлайман, (ҳўжайиним шу ниятимни эшитиб менга уйланганлар аввал бошдан), мени боқиш ҳўжайинимнинг бўйнида дедим (бундай дейишимдан мақсадим, хўжайинимни пулларни улфатчиликка камроқ сарфлаб оилага қаратиш эди). Онам бу ниятимга қарши, лекин қачонгача бизлардан узоқларда ишлаб юрадилар. Ойимга қандай қилиб ёрдам беришим мумкин, ойим учун ишлашим жоизми, хўжайиним рухсатларидан сўнг, ёки уйда ўтирайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалаларни эҳтиёжга қараб ҳал қилиш керак, онангизни қайтишини, қанча таъминотга эҳтиёжи борига қараб. Валлоҳу аълам!