Ассалому алайкум! 2,5-4,5 ёшдаги ўғил фарзандларим бор. Улар тез-тез жанжаллашиб қолишади. Кичик ўғлим яхши гапиролмайди. Уларни ақлли, солиҳ фарзандлар бўлишларини истайман. Катта ўғлимга яқиндан суралар ўргатишни бошладим. Яна нималар қилишим мумкин? Маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизнинг тез-тез жанжаллашиши оилангиздаги муҳутдан кўчирмадир. Сиз аввало, турмуш ўртоғингиз, оила аъзоларингиз, қайинбўйнингиз, қўшнилар, жигарларингиз билан чиройли муомалада бўлиб, силаи-раҳм қилишни кўпайтиринг. Ёдингизда тутинг, бола ҳар доим ҳар бир ҳаракатни видиоёзув орқали хотирасига ёзиб боради ва сиздан ўрнак олади. Кичик ўғлингиз 4 ёшгача яхши гапириб кетади. Кўнгил хотиржамлиги учун логопедга кўрсатинг. Телефон, телевизор, компютердан узоқроқ бўлишини таъминланг. Рангли китоб (раскраска) ва рангли қалам билан расмлар чизишни бошлашни маслаҳат берамиз. Эртак айтиб беринг, пайғамбарлар тарихини гапириб беринг. Дуо, сураларни ёдлатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!