Киприк ёпиштириш

21:15 / 08.02.2021 | Studentka_Sohiba | 1330
Ассалому алайкум! Никоҳим куни зийнат тариқасида, номаҳрамлар кўрмаслиги ва таҳоратга монеълик қилмаслиги шарти билан, клей билан вақтинчалик ёпиштириладиган сунъий киприкдан фойдаланишим мумкинми? Албатта тахорат олмоқчи бўлсам, кўчириб, мутлақо клейларини қолдирмасдан яхшилаб ювсам. Менга умуман киприк ёпиштириш, улаш гунох дейишмоқда, агар юқоридаги шартларга қатъий амал қилсам ҳам жоиз эмасми? Қидириш бўлимида асосан эктириш ҳақидаги саволлар экан, ундаги ихтилофлар сабабидан жоиз эмас деганингизга тушундим, Аллоҳ рози бўлсин, аммо мен сўраган, 3-4 соатдан сўнг бемалол кўчириб олиб ташласа бўладиган киприклар ҳақида тўлиқ маълумот топа олмадим, Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёпиштириладигани намозга халал бермаслик шарти билан жоиз. Валлоҳу аълам!