Таҳорат

22:16 / 08.02.2021 | DILNAZA | 898
Ассалому алайкум! Бугун бир дугонам билан Зангиота зиёратгоҳуга борган эдик. Йўлда йўл пулини тўладик. Зиёратгоҳга киришда эса дугонам пулини олиб сумкасига солди. Кейин ҳа майли ҳеч нарса қилмас дейди. Ҳаром эди деган сўзини эшитиб қолдим. Нима ҳаром, десам — пул, пулни ушласа таҳорат бузилар экан. Нега? Қайси манбаа асосисида? Пул ҳаром бўлса сен шу нарса орқали еб-ичасанку, уни устига ҳозир йўл-йўлакай ҳам пул ушладинг агар керак бўлса таҳоратхона бор, бемалол боришинг мумкин, дедим. У қиз тахминан 2 йил аввал ихлос қилиб ўранган. Менга "Сен ўзи умуман фикрларинг ҳам бошқача сен Хитой-питой Корея-мореяларингда юравериб шундай бўлиб қолгансан", — деди. Ислом динини чет давлатида яшашга нима алоқаси бор менга асос орқали келтириб бер, шунча ўқиган китобларим орасида ҳеч бундай гапни эшитмаганман деб орада баҳс бўлди. Ва ниҳоят мен буни устозларимиз орқали сўрайман деб айтдим. Илтимос шу масалада ойдинлик киритиб берсангиз. Лекин мени жуда ўйлантирадиган нарса доим мени четда яшаб ўқиганимни гапириб у ерда юравериб шундай бўлиб қолгансан дейишлари. Доим кимдур шунга ўхшаш нарса айтса асосини сўрайман жавоб беролмай илмсиз инсонларнинг сўзларини гапиришади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски шундай. Пулда кирлик бўлиши мумкин. Аммо таҳоратни бузмайди. Кир нарса ушланганида қўлни ювиб юбориш кифоя. Валлоҳу аълам!