Аллоҳ ризолиги учун гуноҳни тарк этиш

22:13 / 08.02.2021 | Komila | 611
Ассалому алайкум! Хурматли устоз, сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир нарсани жуда кўп ўйлаб сизга савол ёзябман, саволим шуки Аллоҳ ризолиги учун уни азобидан қўрқиб айрим гуноҳларимни тарк этмоқчиман масалан намозларни қолдириб, кечиктириб ўқиш, ғийбат қилиш, ёлғон гапириш шундай шунга ўхшаш гуноҳларимни ҳозирда ҳаммасини бирдан қилишга ожизлик қилябман. Аллоҳ ҳоҳлади, ўзимда ғийбат қилмасликка ирода топдим, фақат Аллоҳ учун шу гуноҳни қилмайман деёлмаябман. Шу сўзларни айтсам бажаришим шарт, билмай яна қайта қилиб қўйсам гуноҳкор бўлишимдан қўрқябман. Бундай вазиятда қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ислоҳ қилиш йўлида бардавом бўлиш керак, гарчи орада гуноҳ содир бўлсада. Тавба ва истиғфорни кўпайтириб. Валлоҳу аълам!