Қайнона қарғайди

01:22 / 09.02.2021 | Zarina | 823
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга уч йил бўлди, оилада қайнана-қайната ва яна овсиним билан яшаймиз. Қайнанам уч йилдан бери мен билан яхши муносабатда бўлмайди, аксинча овсинимга жуда хушмуомала. Шу пайтгача ёмон муомалада бўлсада хизматини беминнат бажариб келдим. Аммо бир ой олдин ўғлимда неврологик жиҳатдан бузилиш аниқланди, ҳозир шунинг учун бор эътиборим фарзандимда бўлгани учун хизматини қилолмаяпман. Шунинг учунми ҳар доим менга эшиттириб ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб Ҳудодан мана шунақа топаверади (боламнинг аҳволини назарда тутиб), Ҳудойим кўриб турибдику, деб қарғайверади. Ибодатларимда боламга шифо сўраяпман, лекин ҳавотирдаман қайнанамнинг оғринишлари, қарғишларидан. Бундай вазиятда қандай маслаҳат берасиз. Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноўрин қарғишлар ўтмайди. Бу каби қилиқларга эътибор қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!