Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳ устозам! Саволим шундай, ҳомиладор аёлдан 3-4 кунлаб қон келса, шифокор ҳузурига бориб текширтирса ҳомила тушиш ҳавфида экан. 1 ҳафта ичида ҳомила тушибди. Ҳали ҳам қон келаётган экан, бу ҳолатда намоз ўқимаётган эканлар. Бу ҳолатлари узрликга кирадими? Ўқимаган намозлари қазо бўлиб қолдими? Аллоҳ вақтингизга барака берсин, Ўзи рози бўлсин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Ҳомила тушмасидан олдинги ҳолат истеҳоза ҳисобланиб, ибодатларини қилиш керак. Қилмаганининг қазосини адо этади. Ҳомила тушгандан кейингиси ҳақида жавоб берганмиз. Валлоҳу аълам!